«Челси» Лукаку масаласида аниқ қарорга келган
Шанба, 01 Январ
17398
Фото: Getty images

«Челси» клуби раҳбарияти ҳар қандай ҳолатда ҳам қишда Ромелу Лукакуни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.

Бельгиялик форварднинг Sky Sports’га берган интервьюси турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Лукаку суҳбат давомида Томас Тухель билан муносабати, клубдаги ҳолатидан норозилигини яширмади. Қолаверса, «Интер»дан кетмоқчи бўлмагани ва яна қайтишни исташи ҳақидаги гаплари жамоа раҳбариятининг ҳам жаҳлини чиқарган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Челси» Ромелунинг бош мураббий билан муносабати совуқлашганига қарамай, уни ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас. Томас Тухель «Ливерпуль» билан ўйиндан олдин Лукаку билан ўзаро гаплашиб олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи АПЛ жорий мавсумида 13 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар