«Реал» – Ҳоланд учун трансфер курашида фаворит, «Манчестер Сити» – асосий рақобатчи
Жума, 31 Декабр
4368
Фото: Getty Images

«Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд учун асосий даъвогар клублар номи ўзгарди.

ESPN хабарига кўра, бунгача норвегиялик форвард учун асосий даъвогарлар қаторида айтилган «Барселона»нинг трансферни амалга ошириш имконияти жуда паст баҳоланмоқда. Ҳоланд учун асосий фаворит «Реал» саналмоқда. Унинг ўзи ҳам фаолиятини Мадридда давом эттиришни истамоқда. 

Мадридликларга ушбу трансфер борасида «Манчестер Сити» асосий рақобатчи сифатида кўрсатилган. Гвардиола клубни ёзда тарк этган Серхио Агуэро ва яқинда «Барса»га ўтган Ферран Торрес ўрнига айнан Ҳоландни чақиришни сўраган. 

ESPN’нинг қайд этишича, Каталония клубидаги молиявий муаммолар Ҳоланднинг трансфери ва унинг шартномасидаги талабларни бажариш имкониятини бермайди.

Маълумот учун, 21 ёшли Ҳоланд жорий мавсум Бундеслигада 16 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар