Манба: Мората «Барса» билан 1,5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди
Жума, 31 Декабр
6204
Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората қишки трансферлар ойнаси вақтида Турин клубини тарк этиши мумкин. 

Испаниялик журналист Ромео Агрестининг маълум қилишича, 29 ёшли ҳужумчи «Барселона» билан 18 ойлик шартнома борасида келишувга эришган ва «Юве» раҳбариятига жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилиб улгурган. 

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳужумчи А Серия клуби таркибига «Атлетико»дан ижара асосида олиб келинган. 

Маълумот учун, Альваро жорий мавсум «кекса сеньора» сафида 23та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар