Лукаку: «Учта топ-клуб бор: «Реал», «Барса» ва «Бавария». «Интер»дан кейин шу жамоалардан бирига ўтаман деб ўйлагандим»
Жума, 31 Декабр
7135
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Интер»дан кетиши ва қайси клубга ўтмоқчи бўлгани ҳақида гапирди. 

«Ҳозирда топ даражадаги учта клуб бор: «Реал», «Барселона» ва «Бавария». Исталган футболчилар ушбу клублардан бирида тўп суришни орзу қилади. «Интер»дан кейин шу жамоалардан бирига ўтаман деб ўйлагандим. Аммо бу амалга ошмади ва ўзимга-ўзим шундай дедим: «Мен ўзимни тасаввур қила оладиган битта клуб бор ва бу – «Челси».

Ёзда Лондон клубидан таклиф олмагунимча, «Челси»га қайтиш ҳақида умуман ўйламаган эдим. Чунки «Интер» янги бош мураббийи Симоне Индзаги билан жуда яхши муносабатда эдим. Аммо клубдаги вазият ўзгаргач, АПЛга қайтиш имкониятини қўлдан чиқаришни истамадим», - дейди бельгиялик 28 ёшли форвард Sky Sports билан суҳбатда.

Маълумот учун, Ромелу жорий мавсум АПЛда 13 ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар