«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Лондон клубидаги ҳолати ҳақида гапирди.
«Жисмоний жиҳатдан аввалгидан ҳам анча яхшиман. Италияда 2 йил «Интер» мураббийлари ва диетологлари билан кўп ишлаганман.
Лекин ҳозирги вазиятдан мамнун эмасман, бу — нормал ҳолат. Ўйлашимча, мураббий бошқа ўйин тизимидан фойдаланишга қарор қилди ва мен шунчаки таслим бўлмаслигим шарт. Ишлашда давом этишим керак. Мен профессионалман», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.