Польша бош мураббийи ЖЧ саралаши плей-оффига 3 ой қолганида жамоани тарк этиб, бразилия клуби билан шартнома тузди
Пайшанба, 30 Декабр
3372
Фото: Getty Images

«Фламенго» Паулу Соузани жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди. 

51 ёшли мутахассис 300 минг евро жарима тўлаб Польша миллий жамоаси билан шартномани бекор қилди ва Бразилия клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Соуза Польша миллий жамоасида бир йилдан камроқ ишлади. Унинг бошқарувида польяклар Евро-2020да 1 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашди. 

Шунингдек, Польша ЖЧ-2022 саралашида гуруҳда 2-поғонадан ўрин олиб, плей-офф баҳсларига чиқди. Жамоа 24 март куни плей-офф яримфиналида Россия билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар