Манба: «Барселона» Дембеле билан шартномани узайтирмайди. Музокаралар муваффақиятсиз якунланди
Пайшанба, 30 Декабр
5481
Фото: Getty Images

«Барселона» вингери Усмон Дембеле билан шартномани узайтирмайди, деб хабар беради журналист Херард Ромеро. 

Каталония клуби 24 ёшли француз билан янги битим шартлари борасида келиша олмади. Музокаралар бузилди.

Футболчининг шартномаси мавсум сўнгида якунланади. Демак, у 1 январдан бошқа клублар музокараларга киришиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Дембеле «Барса»га 2017 йили 105+40 млн евро эвазига «Боруссия» Дортмунддан ўтган. 

Яримҳимоячи бу мавсумда Ла Лигада 5та ўйин ўтказиб, бирорта гол урмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар