Коутиньо «Барселона»ни тарк этишга тайёр
Пайшанба, 30 Декабр
5246
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо каталонияликлар клубини тарк этишга тайёр. 

«Mundo Deportivo» нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи «кўк-анорранглилар»да тутган ўрнидан норози. Янги мураббийлар штаби ҳам уни захира футболчиси сифатида кўрмоқда. Футболчи ўз агентларидан янги клуб топишни сўраган ва имкон қадар тез фурсатда «Барса»дан кетмоқчи. 

Аввалроқ, Коутиньонинг хизматларига «Тоттенҳэм», «Арсенал» ва «Эвертон» клублари қизиқиў билдираётгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар