Йович коронавирусга чалинди, Куртуада сўнгги икки тест манфий натижа кўрсатди
Пайшанба, 30 Декабр
1739
Фото: Getty Images

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуанинг коронавирусга топширган сўнгги икки тести манфий жавоб берди.

Бельгиялик посбон бу ҳақда твиттердаги саҳифасида маълум қилди. У 2 январь куни «Хетафе»га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этиш учун расмийлардан рухсат кутаётганини ёзди.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь куни Мадрид клуби матбуот хизмати Куртуа, Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде ва Эдуардо Камавингада ковид аниқланганини хабар қилганди. 

Бугун эса ҳужумчи Лука Йовичнинг тести ҳам мусбат натижа кўрсатган.

Ўхшаш янгиликлар