Ҳиндистонда Роналду ҳайкали очилди, аммо маҳаллий аҳоли бундан норози
Пайшанба, 30 Декабр
8395
Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Гоа штатида «Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳайкали очилди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари бу ҳайкал ёшларни илҳомлантиришига умид қилмоқда.

Бироқ маҳаллий аҳолига бу иш маъқул келмади. Чунки штат Португалия мустамлакаси бўлган ва аҳоли мустақилликнинг 60 йиллигида қилинган бу ишни ҳақорат деб қабул қилмоқда. 

Шунингдек, айрим танқидчилар маҳаллий футболчиларнинг ютуқларига кўпроқ эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар