Гвардиола: «36та ғалаба йил қанчалик яхши ўтганлигини англатади. Энг яхши титул — барқарорлик»
Пайшанба, 30 Декабр
1183
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 20-туридан ўрин олган «Брентфорд»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Рақибнинг ўйин сифатини ҳисобга олсак, энг яхши футболимизни кўрсатдик. Бундай рақибга қарши бугунгидан яхшироқ ўйнай олмаймиз. Улар юқори прессинг қилишди ва ҳужумларга тайёргарлик кўришимизга қийинчилик туғдиришди. «Брентфорд»да жуда уюшқоқ жамоа бор. Бўш ҳудудлар йўқлиги сабаб жарима майдончасига кириш қийин бўлди. 

Мухлислар биздан 23-дақиқагача 4та гол уришимизни кутишмоқда. Аммо бу реаллик эмас. Ҳақиқат — бу бугунги ўйин. 

«Брентфорд» — қарши ҳужумлар, жарима зарбалари ва аутларда Премьер-лиганинг энг яхши клубларидан. Буни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Шунинг учун танаффусда ниманидир ўзгартиришга мажбур бўлдик.

АПЛда 1 йилда 36 ғалаба? Бу рекорд йил қанчалик яхши ўтганлигини англатади. Премьер-лига, Лига Кубогида ғалаба қозондик, Чемпионлар Лигаси финалида ўйнадик. Бу — катта муваффақият. 365 кунлик барқарорлик — жамоа учун энг яхши титул», — дея дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» бир календарь йилидаги ғалабалар сони (36) бўйича АПЛ рекордчисига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар