Дембеленинг ўрнини тўлдириш учун «Барса»га 3 номзод таклиф қилинмоқда
Пайшанба, 30 Декабр
8653
Фото: Getty Images

«Барселона»нинг Усмон Дембеле билан янги шартнома масаласидаги музокаралари боши берк кўчага кириб қолгач, Европа матбуотида клубга олиб келиниши мумкин бўлган янги футболчилар вариантлари ҳақида гап-сўзлар пайдо бўла бошлади. 

Журналист-инсайдер Жерар Ромеронинг ёзишича, каталонияликларга агентлар Ҳаким Зиёш, Антони Марсьяль ва Браян Хил номзодларини тавсия қилмоқда. 

Маълум бўлишича, Дембеле ва унинг агентлари янги шартнома бўйича клубдан йиллик 40 млн евро кафолатланган маош ҳамда 20 млн евро миқдоридаги турли бонусларни талаб қилмоқда. Каталонияликлар эса французнинг бу қадар юқори талабларини қондирмоқчи эмас. 

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум «кўк-анорранглилар» сафида 8та учрашувда майдонга тушиб, 2та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар