«Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтган яримҳимоячи Ферран Торрес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. «Барса»га ўтиш — фаолиятимдаги катта қадам. Ўсишни ва голлар уришни давом эттирмоқчиман.
Хави ақл бовар қилмайдиган футболчилик фаолиятини ўтказди. У эндигина мураббий сифатида иш бошлаяпти, лекин ҳайратланарли даражада. У ўсишимга ва ривожланишимга ёрдам беради.
Ҳужумда 3та позицияда ўйнай оламан. Жамоага голлар уриш, голли узатмалар бериш ва ҳимояланишда ҳам ёрдам бермоқчиман», — дея 21 ёшли футболчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.