Рожерс: «48 соат ичида «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»га қарши тўп суриш – қаҳрамонлик»
Чоршанба, 29 Декабр
2066
Фото: Getty Images

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛ 20-тури доирасида «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинда бўлган воқеаларни сўз билан таърифлаш қийин. 48 соат ичида «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»га қарши тўп суриш – қаҳрамонлик. Жамоанинг ўйинини ҳам қаҳрамонлик деган бўлардим. 

Ўйин давомида кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келишини яхши тушунардик, аммо футбол ҳам ўйнай олишимизни билардик. Жаҳоннинг энг яхши клублардан бирига қарши ажойиб натижага эришдик. 

Биз аввал ҳам катта ўйинларда ютганмиз, муҳим совринларга эга чиққанмиз. Аммо ҳозиргача бизда энг муҳим жиҳат – жамоанинг жанговарлик руҳи. Орада биз ёмон ўйин кўрсатгандирмиз, аммо ҳеч қачон курашдан тўхтаб қолмаганмиз. Бугун ҳам шуни исботладик.

Каспер Шмейхель – топ-голкипер, Европадаги энг яхши дарвозабонлардан бири. У жуда муҳим паллада ўзини кўрсатиб, бизни қутқарди», - дейди Рожерс ўйиндан кейин.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин «Лестер» АПЛ турнир жадвалида 25 очко билан 9-ўринга кўтарилган бўлса, «Ливерпуль» 41 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар