Нодирбек Абдусатторов — шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпиони 
Чоршанба, 29 Декабр
5459
Фото: Халқаро шахмат федерацияси

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

13та партиядан сўнг 17 ёшли шахматчимиз Ян Непомняший, Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана билан бир хил — 9,5 очко тўплади. 

Қўшимча натижаларга кўра, ғолиб Абдусатторов ва россиялик Непомняший ўртасидаги тай-брекда аниқланди. Унда Нодирбек ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди. Ғолиб 60 минг долларни қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов 13та турда Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфанд ва Магнус Карлсенни (жаҳон чемпиони) мағлуб этган, Ян Непомняший, Александр Гришук, Владимир Федосеев, Гукеш Доммаражу, Ян-Кшиштоф Дуда билан дуранг ўйнаганди.

Маълумот ўрнида, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов 2017 йилда, 13 ёшида гроссмейстер бўлган (13 ёш-у 1 ой). Бунгача фақат бир шахматчи, Сергей Карякин бундан кичикроқ ёшда (12 ёш-у 7 ой) гроссмейстер унвонини олганди.

29-30 декабрь кунлари блитц йўналишидаги баҳслар ҳам бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар