Артета «Манчестер Сити»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Чоршанба, 29 Декабр
2217
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ навбатдаги туридаги ўйинда жамоасини бошқара олмайди.

Лондон клуби испаниялик бош мураббийнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берганини маълум қилди. Шу сабабли Артета АПЛ навбатдаги тури доирасида 1 январь куни ўтадиган «Манчестер Сити»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Микель ҳозирда ўзини яккалаш тартибига ўтказилган. 

Эслатиб ўтамиз, Артета 2020 йилда ҳам коронавирус инфекциясини юқтириб, икки ҳафтани карантинда ўтказган эди.

Маълумот учун, «канонирлар» АПЛдаги кетма-кет 4 ғалабадан кейин 35 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар