Вейналдум собиқ жамоасига қайтиши мумкин. «ПСЖ» футболчини сотишга тайёр
Сешанба, 28 Декабр
6621
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум «Ньюкасл»га қайтиши мумкин. 

L'Equipe'нинг ёзишича, «олақарғалар» нидерландиялик 31 ёшли футболчини мавсум сўнгигача ижарагa олишмоқчи. Аммо парижликларни бу таклиф қониқтирмаяпти, улар ҳавбекни сотишмоқчи. 

Вейналдум 2015/16 йилги мавсумда  «Ньюкасл»да ҳаракат қилган, сўнг «Ливерпул»га ўтган.

Яримҳимоячи бу мавсумда Лига 1да 16та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар