Себальос собиқ клубига қайтишга яқин
Сешанба, 28 Декабр
4252
Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос қишки трансферлар ойнасида «Бетис»га қайтиши мумкин. 

Журналист Руди Галеттининг ёзишича, Севилья жамоаси 25 ёшли испанни 15 млн еврога сотиб олади. Шунингдек, бонуслар ҳам кўзда тутилган. Музокаралар якуний босқичда. 

Бу мавсумда яримҳимоячи Олимпиадада олган жароҳати туфайли Мадрид клубида бирорта ўйин ўтказмади. 

Себальос аввалги икки мавсумда ижара асосида «Арсенал»да ҳаракат қилганди. «Бетис»да эса 2013-2017 йиллар оралиғида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар