Роналдиньо: «ПСЖ» – жаҳоннинг энг яхши клуби. Мбаппе жамоада қолиши керак»
Сешанба, 28 Декабр
2933
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ва Бразилия миллий жамоаси собиқ юлдузи Роналдиньо Париж клуби ҳақида фикр билдирди.

«Барча футболчилар «ПСЖ»да тўп суришни исташади. «ПСЖ» – жаҳоннинг энг яхши клуби. Фикримча, Мбаппе бу жамоада узоқ қолиши керак.

Мбаппе учун Чемпионлар лигасидаги ғолиблик ажойиб натижа бўларди. У шу ёшдаёқ жуда кўп нарсага эришиб бўлди. Унга фақат ЕЧЛ бош соврини етишмаяпти. Бу совринни «ПСЖ» билан бирга қўлга киритиши керак. Париж клубида Чемпионлар лигасини ютиш учун жуда яхши таркиб бор», - дейди бразилиялик собиқ ҳужумчи Париж клубининг Youtube-каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе парижликлар билан амалдаги келишувни узайтиргани йўқ. Франциялик ҳужумчи ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар