«Ньюкасл» январда Искони сотиб олмоқчи
Сешанба, 28 Декабр
6448
Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Искога «Ньюкасл» қизиқмоқда. 

AS'нинг ёзишича, инглиз клуби ҳавбек билан январда шартнома имзоламоқчи. Ўз навбатида «Реал» ҳам 29 ёшли испанни қишда сотишга тайёр, акс ҳолда футболчи ёзда текинга кетади.

Аввалроқ Иско МЛС клублари таклифини рад этгани хабар қилинганди. У АҚШга боришга ҳозирча эрта деб ҳисобламоқда ва фаолиятини АПЛ ёки Бундеслигада давом эттирмоқчи.

Яримҳимоячи «Реал»да 6 млн евро маош олади. «Ньюкасл»га бу қиймат муаммо эмас.

Иско бу мавсумда Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар