«Лион» ва «Париж» Франция Кубогидан четлаштирилди
Сешанба, 28 Декабр
4519
Фото: Getty Images

Франция футбол федерацияси мамлакат Кубоги 1/32 финали доирасидаги «Париж» — «Лион» баҳсида юзага келган тартибсизликлар бўйича қарор қабул қилди. 

Ҳар икки клуб ҳам мусобақадан четлаштирилди. Мезбонлар 5та уй ўйинини мухлисларсиз ўтказади ва 10 минг евро жарима тўлайди. 

«Лион» келаси мавсумдаги кубокдан ҳам шартли дисквалификацияга учради. Клуб мухлислари 2021/22 йилги мавсум сўнгигача сафар ўйинларига кела олишмайди. 

Шунингдек, «Лион» 52 минг евро жарима тўлайди ва «Париж» стадиони ўриндиқларини таъмирлаш харажатларини ҳам қоплайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар