«Футбол сифати ва ўйинчилар соғлиғини ўйлаш керак» — Левандовски ва Мбаппе ЖЧни ҳар 2 йилда ўтказиш ғоясига қарши
Сешанба, 28 Декабр
1661
Фото: Getty Images

Globe Soccer Awards маросимида «Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «ПСЖ»нинг франциялик форварди Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатини 2 йилда бир марта ўтказиш ғоясига қарши эканликларини айтишди. 

«Мен бу ғоя тарафдори эмасман. Бизда жуда кўп ўйинлар, қийин ҳафталар бор. Келажак ҳақида ўйлаш керак. Ўйинлар даражаси пасаяди, чунки футболчилар дам олишлари ҳам керак», — дейди Левандовски. 

«Робертнинг фикрларига қўшиламан. Футбол сифати ва ўйинчилар соғлиғи ҳақида ўйлашимиз керак», — дейди Мбаппе.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар