Тухель «Астон Вилла» билан ўйин, жароҳатлар ва 5 ўзгаришга рухсат берилмаётгани ҳақида гапирди
Душанба, 27 Декабр
1822
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 19-туридан ўрин олган «Астон Вилла» (3:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўтказиб юборилган голга жуда яхши муносабат билдирдик. Автогол ишимизни қийинлаштирди, аммо ўзимизни яхши кўрсатдик. Тўғри ҳимояланиб, дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратишга имкон бермадик. Ҳақли, аммо қийинчилик билан эришилган ғалаба. 

Жароҳатланган футболчилар билан муаммолар бор. Ҳадсон-Одои коронавирусдан кейин 90 дақиқа ўйнашга мажбур бўлди. Тиаго ва Канте жароҳат олди. Ковачич жароҳат ва коронавирусдан сўнг ҳеч қандай тайёргарлик ва машғулотсиз ўйнади. Тешикларни ёпишга ҳаракат қиляпмиз. 

5 футболчи алмаштириш қоидаси коронавирус туфайли жорий қилинган. Ҳозир пандемия туфайли айрим жамоаларнинг ўйинлари қолдирилди, бошқалар эса ўйнамоқда. 

Премьер-лига футболчиларни ҳимоя қилмаяпти. Бошқа лигаларда 5тадан ўзгаришга рухсат берилган, ҳозир уларнинг жамоалари дам олмоқда. Биз эса тўхтовсиз ўйнаяпмиз ва 1,5 ойдан сўнг ЕЧЛда тетик жамоаларга қарши тўқнаш келамиз. Бундай шароитда 3 ўзгариш қолаётгани жиддий хатодир», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар