«Арсенал» Англия чемпионати 19-турида сафарда «Норвич»ни (5:0) тор-мор этди.
Меҳмонларнинг сўнгги тўпи қўшиб берилган дақиқаларда Эмил Смит-Роу томонидан киритилди. Яримҳимоячи 82-дақиқада захирадан майдонга тушганди.
21 ёшли инглиз АПЛда қаторасига 3-ўйинда захирадан тушиб гол урди. Бундай натижани «тўпчилар» тарихида фақат бир футболчи қайд этган — Томаш Росицки 2009 йилда.