Лукаку: «Челси» энди овчи. Ҳар бир ўйин финалга тенг»
Душанба, 27 Декабр
3439
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку АПЛ 19-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (3:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Менга бугунгидек ўйин керак эди. Якуний вазиятларда қийналаётгандим, аммо ишлашда давом этдим. Ўйинимдан қониқиш ҳосил қилдим, аммо ҳали қўшишим керак. 

Энди «Челси» овчидек ҳаракат қилмоқда. Сўнгги натижалар яхши эмасди. Пешқадамга етиб олишимиз керак. Ҳар бир ўйинни финал каби қабул қилишимиз керак. 

Бизга бу ғалаба керак эди. Стивен Жеррард ва унинг штаби бизга қийинчилик туғдира олди, аммо маҳоратимиз эвазига ҳаммаси яхши якунланди», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради ВВС. 

Маълумот ўрнида, 3-ўриндаги «Челси» пешқадам «Манчестер Сити»дан 6 очкога ортда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар