Конте: «Ижобий жиҳатлар етарли, аммо 2 кундан сўнг ҳаммаси ўзгариши мумкин»
Душанба, 27 Декабр
1220
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 19-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда муҳим 3 очко. Ўйинни секин бошладик, аммо кейин имкониятлар бўлди ва 2та гол урдик. Рақиб камчиликда қолгач, ҳаммаси осонлашди. 

Бироқ фаолиятим давомида камчиликда қолган рақибга ютқазган пайтларим ҳам бўлган. Футболчиларим диққатни жамлашга муваффақ бўлишди. 

Энди муҳими — тикланиш. Чунки 2 кундан сўнг «Саутҳэмптон»га қарши қийин ўйин кутиб турибди. 

Қўшишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Тўп ўтказиб юбормаганимиз муҳим. 3та гол урганимиз эса ҳужумчилар учун ижобий ҳолат. Ҳозир ижобий нарсалар етарли, аммо 2 кундан сўнг ҳаммаси ўзгариши мумкин», — дея Контенинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар