Гвардиола: «Боксинг-дэйда бундай ўйинни томоша қилиш ёқимли»
Душанба, 27 Декабр
1523
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 19-туридан ўрин олган «Лестер»га (6:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Боксинг-дэй ўйини бўлди. Бундай баҳсни томоша қилиш ёқимли. Олдинга боришда давом этишимиз керак. 

Футболчиларнинг маҳорати эвазига жуда кўп вазиялар ярата олдик. На мураббий, на тактика ўйинчиларнинг маҳоратисиз бундай натижа бермайди. 

Ҳаммаси ғалати эди. Биринчи бўлимда ҳисоб 4:0 бўлганида ҳам, рақиб яхши паслар билан ҳужумга ўтди. Уларнинг футболчилари юқори савияли ва қарши ҳужумга моҳир. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришди ва юқори прессинг уюштиришмади. Беллашув кескин ўтди. 

Рубен Диаш агрессив ҳаракат қилмади. Чунки яна сариқ карточка олса, дисквалификацияга учрарди. Шунинг учун эҳтиёткорлик билан ўйнади», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар