Ферран Торрес Каталонияга учиб келди. У бугун «Барса» учун тиббий кўрикдан ўтади
Душанба, 27 Декабр
3662
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Ферран Торреснинг «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтиши якуний босқичда. 

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, 21 ёшли испан агентлари билан Каталонияга учиб келди. У бугун, 27 декабрь куни тиббий кўрикдан ўтади. 

Яримҳимоячи билан 5 йиллик шартнома тузилади. Трансфер нархи — 55 млн евро. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 65 млн еврога ҳам етиши мумкин. 

Маълумот учун, Торрес бу мавсумда АПЛда 4та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар