Дембеле олдида АПЛнинг 3 клубидан таклифлар бор. Футболчи 10 кундан бери «Барса» таклифига жавоб бермаяпти
Душанба, 27 Декабр
5166
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Усмон Дембеле «Барселона» билан шартномани узайтирмаслиги мумкин, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Футболчи ва унинг агенти 10 кундан бери каталонияликлар таклифига жавоб қайтармаяпти. Улар бошқа жамоалар таклифини ўйлашмоқда. 

24 ёшли французга АПЛдан «Ньюкасл» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудияликлар қўлига ўтган клуб ҳавбекка йилига 15 млн евро маош таклиф қилмоқда. 

Шунингдек, Усмонга «МЮ» ва «Ливерпул»дан ҳам таклифлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар