Артета: «Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал жиҳатдан ажойиб ўйнадик, акс ҳолда сафарда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониш имконсиз»
Душанба, 27 Декабр
1309
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 19-туридан ўрин олган «Норвич»га (5:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда хурсандман. Сафарда ғалаба қозониш осон эмас. Аммо ўйин бошиданоқ устунлик қилдик. Ҳақиқатан ажойиб ўйин. 

Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал томондан ажойиб ҳаракат қилдик, акс ҳолда меҳмонда 5:0 ҳисобида ғалабага эришиш имконсиз. 

Мавсум боши қийин бўлди, лекин ҳозир кўп гол уряпмиз. Аввалгидан анча яхши ҳолатдамиз. Самарадор ўйнаяпмиз», — дея Артетанинг сўзларини келтиради Evening Standard.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар