«Арсенал» — «Вулверҳэмптон» баҳси ҳам қолдирилди
Душанба, 27 Декабр
2626
Фото: Арсенал

Премьер-лига «Арсенал» ва «Вулверҳэмптон» ўртасидаги ўйинни қолдиришга қарор қилди. 

20-турдан ўрин олган беллашув 28 декабрда бўлиб ўтиши керак эди. Баҳс қолдирилишига меҳмонлар коронавирус ва жароҳат сабабли етарли футболчига эга эмаслиги сабаб бўлди. 

Бу — АПЛда декабрь ойидаги 15-қолдирилган ўйин. 

Маълумот учун, «Арсенал» тақвим бўйича навбатдаги ўйини 1 январда «Манчестер Сити» билан, «Вулверҳэмптон» эса 3 январь куни «МЮ»га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар