«Антони фаолиятида ўзгаришлар қилиш вақти келганини тушунган». Рангник Марсьяль «МЮ»ни тарк этмоқчи эканини тасдиқлади
Душанба, 27 Декабр
3078
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник жамоанинг 26 ёшли франциялик ҳужумчиси Антони Марсьяль клубни тарк этмоқчи эканини тасдиқлади.

«Антони билан гаплашиб олдик. У менга «МЮ»да 7 йилдан буён тўп сураётгани ва ўзгаришлар вақти келганини тушунтирди. Мен уни яхши тушунаман. У фаолиятида бурилиш қилишни истамоқда.

Билишимча, Марсьяль трансфери масаласида бошқа клублардан ҳозирча таклиф олганимиз йўқ. Унга ҳеч қандай қизиқишлар бўлмаса, у жамоада тўп суришда давом этади», - дея Рангникнинг сўзларини келтирган BBC.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи 2015 йилда 60 миллион евро товон пули эвазига «Монако»дан Манчестерга кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у жами 10 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар