Сане ЕЧЛ фаворитларини айтди
Якшанба, 26 Декабр
7607

«Бавария» яримҳимоячиси Лерой Сане ЕЧЛ фаворитлари ҳақида гапирди. 

«Албатта, чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Бундеслига турнир жадвалида ҳеч ким бизга яқинлашишини истамаймиз. 

Чемпионлар Лигасида кичик деталлар ва жамоаларнинг ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Менда мотивация бор, чунки бу совринни ҳали қўлга киритмаганман. 

Чемпионлар Лигаси фаворитларига келсак, «Бавария» билан бирга «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва
«Челси»ни Европанинг энг кучли жамоаларидан деб биламан. Лекин тушуниш керакки, мавсум сўнгига келиб ҳаммаси ўзгариши мумкин», — дея Саненинг сўзларини келтиради Bild. 

25 ёшли футболчи бу мавсумда мюнхенликлар сафида 26та ўйин ўтказиб, 11та гол ва 12та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар