«Реал» январда 5 футболчиси билан хайрлашишга тайёр
Якшанба, 26 Декабр
17877

 «Реал» клуби раҳбарияти қишки трансфер ойнасида бир неча футболчилари билан хайрлашишга тайёрланмоқда.

Marca хабарига кўра, январь ойида Мадрид клуби Гарет Бэйл ва Искони сотмоқчи. Ҳар икки ўйинчининг ҳам амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Шунга қарамай, Флорентино Перес бу ўйинчилар трансферидан маълум миқдорда маблағ ишлаб олмоқчи. Клуб бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам бу ўйинчилар унинг режасидан ўрин олмаганини маълум қилган. 

Шунингдек, «Реал» Марселонинг ҳар қандай қарорига тайёр. Клуб бразилиялик ҳимоячига таклиф бўлса, хайрлашишга қарши эмас. Қолаверса, Мариано Диас, Лука Йович ва Эден Азар трансфери масаласида ҳар қандай таклиф кўриб чиқилиши маълум қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар