Левандовски ЕЧЛ бош соврини учун фаворит 6 клубни айтди
Якшанба, 26 Декабр
14369

«Бавария» ва Польша миллий жамоаси форварди Роберт Левандовски қайси клубларни Чемпионлар лигаси фаворити деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

«Ўйлашимча, Чемпионлар лигаси жорий мавсумида «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Реал», «Челси» ва «Бавария»ни фаворит сифатида кўрсатса бўлади.

Келажакда қандай ўйинда гол уришни орзу қиламан? Чемпионлар лигаси финалида. Шунингдек, Польша таркибида ҳам ЖЧ-2022 плей-офф ўйинида ҳам ҳал қилувчи голни уришни истайман. Бу менинг орзум», - дейди Левандовски Bayern & Germany билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Бундеслига жорий мавсумида 17 ўйинда 19та гол, ЕЧЛда эса 6 баҳсда 9та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар