Лапорта Ҳоланднинг «Реал»га ўтишига тўсқинлик қилмоқчи
Якшанба, 26 Декабр
9369

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд «Реал»га ўтмаслиги учун ҳамма ишни қилишга тайёр, дея ёзмоқда Marca.

Манба хабарига кўра, «Барселона» клуб янги мавсумда «Реал»да юлдузли трио – Килиан Мбаппе, Эрлинг Ҳоланд ва Винисиус Жуниор ҳужум учлиги юзага келишидан хавотирда. Қайд этилишича, Лапорта Каталония клуби раҳбариятининг бир неча йиғилишларида норвегиялик ҳужумчининг «қироллик клуби»га ўтишини бузмоқчи экани ҳақида очиқчасига айтиб ўтган. 

Жоан декабрь ойида Италияда Ҳоланднинг агенти Мино Райола билан учрашгани, аммо трансфер борасида музокара ўтказилмагани ҳақида хабар қилинган эди. 

Аввалроқ, Ҳоланд ёзда Дортмунд клубини тарк этиши мумкинлиги, унга «Реал», «Челси», «Ювентус», «Бавария», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. Ушбу жамоалар Эрлингнинг шартномасида  келтирилган 75 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар