IFFHS 2021 йил якунларига кўра Осиё рамзий терма жамоасини эълон қилди
Якшанба, 26 Декабр
15933

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) 2021 йил якунларига кўра Осиё рамзий терма жамоасини тузди.

IFFHS рамзий жамоани аниқлашда футболчиларнинг фақат клублари эмас, миллий жамоадаги ўйинларини ҳам инобатга олган. Рамзий жамоа ҳужум чизиғидан эронлик Сардор Озмун, кореялик Сон Ҳён Мин ва амирлик Али Мабҳут жой олган. 

IFFHS талқинига кўра, Осиё рамзий терма жамоаси-2021:

Дарвозабон: Мэтью Дэвид Райан (Австралия, «Реал Сосьедад»).

Ҳимоячилар: Такэҳиро Томиясу (Япония, «Арсенал»), Ҳусайн Канони (Эрон, «Ал-Аҳли»), Абдулкарим Ҳассан (Қатар, «Ас-Садд»), Ёсир Аш-Шаҳрони (Саудия Арабистони, «Ал-Ҳилол»).

Яримҳимоячилар: Такефуса Кубо (Япония, «Мальорка»), У Ли (Хитой, «Эспаньол»), Юя Осако (Япония, «Вердер»).

Ҳужумчилар: Сардор Озмун (Эрон, «Зенит»), Сон Ҳён Мин (Жанубий Корея, «Тоттенҳэм»), Али Мабҳут (БАА, «Ал-Жазира»).

Бош мураббийи: Леонарду Жардим (Португалия, «Ал-Ҳилол»).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ёзда ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичига йўлланма ололмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар