Гвардиола: «Биз «Ливерпул»дек тезкор ҳужум қила олмаймиз. Улар бу борада мутахассис»
Якшанба, 26 Декабр
4637

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ливерпуль» ва ўз жамоасининг ҳужумкорлигини таққослади.

«Биз ҳозиргидан кўра тезкорроқ ҳужум қила олмаймиз. Биз «Ливерпуль» эмасмиз, улардек ҳужумга тез ўта олмаймиз. Бу борада биз эмас, улар мутахассис. Биз тўпни ошириш, ошириш ва яна ошириш билан ўйинни назорат қила оламиз.

Аввалги турда «Ньюкасл» олдинга боришдан қўрқмади, 2-3та голли вазият яратди. Биз эса иккинчи бўлимда фақат ва фақат тўпни ўзаро ошириб, совуққонлик билан йирик ҳисобда ютдик.

Совуққонлик, сабр қилиш – бу дангасалик ҳам, секин ўйнаш ҳам эмас. Энг асосийси тўп сенда экани. Бу эса барқарорликни таъминлайди. Барқарор жамоага айланиш учун бизга фақат тўп керак. Бошқа ҳеч нарса шартмас», - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида 18-туридан кейин 44 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар