«МЮ» директори: «Ҳозир бизда Фергюсондан кейинги даврдаги энг кучли жамоа бор»
Шанба, 25 Декабр
2571
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» спорт директори Жон Мерто клубнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. 

«Ходимлар танлашга ёндашувимиз қайта белгиланди. Ёшлар академисини мустаҳкамладик ва бу йўналишларга киритган сармоямиз узоқ муддатда ўз самарасини беради. 

Сульшер йўналишни тўғри белгилади ва энди биз муваффақият сари кейинги қадамларни ташламоқчимиз. 

Ишонамизки, бизда ҳозир сэр Алекс Фергюсондан кетганидан кейинги даврдаги энг кучли жамоа бор. Шунингдек, бизда жуда иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда», — дейди Мерто мухлислар билан учрашувда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар