Эррера ЕЧЛ фаворитлари ва «Реал» билан ўйин ҳақида гапирди
Шанба, 25 Декабр
4650
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Андер Эррера Чемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақида гапирди. 

«Тушунамизки, одамлар биздан мaксимал натижа кутишади, аммо Европада ғолиб бўлиш имкониятига эга 8-10 жамоа бор. Уларда иқтидорли таркиблар бор, айримлари узоқ йиллардан бери бирга ишламоқда ва уларнинг қарашлари ўзгармаган. 

Фаворитлар? «Манчестер Сити», «Ливерпуль», ҳатто «Реал» ҳам, чунки Анчелотти ўз ишини билади. «Бавария», албатта. Биз ҳали жамоа тузишимиз керак. 

«ПСЖ» — «Реал»? Чемпионлар Лигасида 13 марта ғолиб бўлган клуб буни уддалай олмаган жамоага нисбатан бироз фаворит бўлиши керак. Энг яхши ҳолатда, имкониятлар тенг. Шу билан бирга «Реал» ЕЧЛда ғалаба қозониш учун энг яхши ҳолатда эмас. Бу кўп нарсани англатади», — дея Эрреранинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар