Анчелотти: «Модрич, Кроос ва Каземиро — дунёдаги энг яхши яримҳимоячилар учлиги. Бензема эса айни вақтда энг яхши ҳужумчи»
Шанба, 25 Декабр
1536
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Модрич, Каземиро, Кроос ва Бензема ҳақида гапирди.

«Модрич, Кроос ва Каземиро айни дамда дунёнинг энг яхши яримҳимоячилар учлигидир. 

Улар жуда кўп тажрибага эга. Бу учлик шундай ажойиб футбол ўйнашадики, ақл бовар қилмайди. Бундан ташқари, улар бир-бирини жуда яхши тўлдиради. Учаласи бир вақтда майдонда бўлганида, улар билан ҳеч ким тенглаша олмайди.

Бензема — айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси. Чунки у энди кўп гол урмоқда, худди Роналду ва Ҳоланд каби. 

Карим — ўйинлар тақдирини ҳал қила оладиган футболчи. «Атлетик»ка қарши баҳсда буни яна бир бор кўрдик — у қисқа вақт ичида 2та гол урди. У ажойиб формада», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради AS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар