Зиёш ва Мазрауи Марокаш бош мураббийи билан зиддият сабаб Африка Кубогига чақирилмади
Жума, 24 Декабр
2994
Фото: Getty Images

Марокаш миллий жамоаси Африка Кубоги учун қайдномасини эълон қилди. 

Бош мураббий Воҳид Халилҳожич турнирга «Челси» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш ва «Аякс» ҳимоячиси Нуссаир Мазрауини чақирмади. 

ESPN'нинг ёзишича, иккала футболчи ҳам аввалроқ жароҳатлар масаласида мураббий билан келишмовчиликка борган. Халилҳожич футболчилар баҳона қиляпти, деб ҳисоблаган.

Зиддият сабабли Зиёш миллий жамоага 6 ўйиндан бери, Мазрауи эса 2020 йил октябридан бери чақирилмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар