«Женоа» Миранчук билан музокараларни бошлади. Шунингдек, Генуя клуби яна 3 футболчига қизиқмоқда
Жума, 24 Декабр
2981
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Алексей Миранчук қишда «Аталанта»ни тарк этиши мумкин. 

La Repubblica'нинг ёзишича, «Женоа» россиялик футболчи трансфери борасида бергамоликлар билан музокара ўтказмоқда. «Аталанта» 26 ёшли ҳавбек учун бонуслар билан бирга 15 млн евро сўрамоқда. 

Шунингдек, Андрей Шевченко бошқарувидаги «Женоа» «Болонья» вингери Рикардо Орсолини, «Гронинген» форварди Йорген Ларсен ва «Удинезе» ҳимоячиси Йенс Ларсенга ҳам қизиқмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар