Тадич Сербияда 3-бор йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Жума, 24 Декабр
1515
Фото: Getty Images

«Аякс» ҳужумчиси Душан Тадич Сербияда 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

33 ёшли ўйинчи 3-бор (2016, 2019) мамлакат «Олтин тўп»ини қўлга киритди. 

Тадич 2021 йилда Сербия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралашининг энг яхши ассистентига айланди — 6. У мундиал йўлида Португалияга (2:1) қарши баҳсда тўп киритди ва голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Бундан ташқари, Душан бир йилдаги ассистлар сони (37) борасида аргентиналик Лионель Мессининг  рекордини (36, 2011 йил) янгилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар