«Муваффақиятга эришиш учун иштиёқ бўлиши керак». Артета Обамеянг билан келишмовчилик ҳақида гапирди
Жума, 24 Декабр
4876
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета интизомий қоидабузарликлари сабабли сардорлик боғичидан маҳрум этилган Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақида фикр билдирди.

«Мен клубда диктатурага асосланган ҳокимият ўрнатишни хоҳламайман. Шафқатсиз бўлганим ҳам йўқ. Мен шунчаки, клубдаги интизомий қоидаларга амал қилинишини хоҳлайман. Агарда буни бажаришмаса, клубни тарк этишлари мумкин бўлади. Чунки бу энг оддий талаблар, буни бажаришингиз шарт.

Мен клубда ишлаётган ҳар бир ходимдан, шу жумладан ўзимдан ҳам, биринчи навбатда ҳурмат ва мажбуриятларни бажаришни талаб қиламан. Буни талаб қилмай қўйган куним мен клубдан кетган бўламан, бу аниқ.

Футболчида муваффақиятга эришиш учун қилаётган ишига иштиёқ бўлиши керак. Сабаби, у буюк ва узоқ тарихга эга клубнинг аъзоси», – дея Артетанинг сўзларини келтиради Evening Standart.

Аввалроқ, Обамеянгнинг интизомсизлик туфайли сардорлик боғичидан маҳрум этилиб, битта тур ўйинини ўтказиб юбориши борасида хабар берилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар