«Манчестер Сити» Гвардиоланинг қаршилиги туфайли 19 ёшли ҳавбекини «Ньюкасл»га ижарага бермади
Жума, 24 Декабр
4809
Фото: Getty Images

«Ньюкасл» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Коул Палмерга қизиқмоқда. 

The Athletic'нинг хабар беришича, «олақарғалар» 19 ёшли футболчини ижарага олишни хоҳлашганди, аммо «шаҳарликлар» рад жавобини беришди. 

Палмер «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг режаларидан ўрин олган, шу сабабли жамоада қолади. 

Яримҳимоячи бу мавсумда АПЛда 4та ўйин ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар