Ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд ёзда «Боруссия» Дортмундни тарк этиши мумкин.
Bild'нинг ёзишича, «Манчестер Сити» 21 ёшли норвегиялик учун 75 млн евро, яъни унинг товон пулини тўлашга тайёр.
Аввалроқ Ҳоландга «Реал», «МЮ» ва «Барселона» ҳам даъвогар эканлиги айтилганди.
Ҳужумчи бу мавсумда Бундеслигада 11та ўйинда 13та тўп киритди.