Эдегор «Реал»дан кетиши ҳақида: «Тўғри танлов. «Арсенал» — мен учун идеал клуб»
Жума, 24 Декабр
2304
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Мартин Эдегор «Реал»дан «Арсенал»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

«Реал»да қандай вазиятларга тушганимни инобатга олсак, бу тўғри танлов бўлганини ҳис қиляпман. Мадридликлар билан 16 ёшимда шартнома имзолаганман ва энди олдинга қараш вақти келди. 

«Арсенал» мен учун идеал клуб деб ўйлайман», — дея норвегиялик ҳавбекнинг сўзларини келтиради Marca. 

Эдегор бу мавсумда АПЛда 16та баҳсда майдонга тушиб, 4та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар