АПЛ 19-турнинг яна бир ўйини қолдирилганини эълон қилди
Жума, 24 Декабр
5071
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 26 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Эвертон» - «Бёрнли» ўйини охир-оқибат қолдирилганини эълон қилди.

АПЛ расмий сайти хабарига кўра, ташкилот «Эвертон»нинг икки кун аввалги сўровини рад этиб, ўйин учун зарур таркиб йиғилган тақдирда учрашув қолдирилмаслигини маълум қилган. Бироқ бугун, 24 декабрь куни АПЛ «Эвертон» - «Бёрнли» учрашуви мезбонлар таркибида коронавирус авж олгани сабабли ўйин бошқа санага қолдирилишини маълум қилди.

Аввалроқ, Ливерпуль клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес коронавирус ва жароҳатлар туфайли 11 футболчи топа олишга ишонмаётганини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача АПЛ 18-турининг 6 учрашуви қолдирилган бўлса, 19-тур доирасида 26-27 декабрь куни ўтиши режалаштирилган уч учрашув қолдирилди. Аввалроқ, «Вулверҳэмптон» — «Уотфорд» ва «Ливерпуль» — «Лидс» ўйинлари ҳам меҳмон жамоаларда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлиги сабабли қолдирилгани маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар