«Уфа» бош директори: «Остон Ўрунов масаласида «Спартак» билан музокарага киришишга вақтли»
Пайшанба, 23 Декабр
4053
Фото: Уфа

Россиянинг «Уфа» клуби бош директори Шамил Газизов жамоанинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг клубдаги кейинги тақдири ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
  
«Иккинчи давра бошланиши олдидан молиявий имкониятимизга қараб, футболчилар таклиф этамиз. 2022 йил бошида бюджетимиз қандай кўриниш олади, ҳозирча аниқ тасаввурлар йўқ. «Спартак» билан Остон Ўрунов масаласида музокарага киришдикми? Йўқ, ҳали бу борада музокарага киришишга вақтли», - дейди Газизов Sport24 билан суҳбатда.

Маълумот учун, Остон Ўрунов жорий мавсум «Уфа» сафида 7 ўйинда майдонга тушган. Унинг клуби РПЛ 18-туридан кейин 16 очко жамғариб 16 жамоа орасида 15-поғонада бормоқда. Россияда жамоалар қишки таътилга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов мавсум бошида «Спартак» клубидан бир йиллик ижарага олинган эди. Ўруновнинг Москва клуби билан келишуви 2025 йилга қадар мўлжалланган. 

Аввалроқ, уфаликлар бир йиллик ижара учун «Спартак» жамоасига 1 миллион евро тўлашлари ҳақида хабар берилганди. Ўруновнинг Москва клуби билан шартномасига кўра унинг ойлик маоши 50 минг, йиллик маоши эса 600 минг АҚШ долларини ташкил этиши хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар